Навоий вилоят Қурилиш бош бошқармасида 5 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги 2020 йил 19-октябрдаги ПҚ -4865-сонли қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2020-йил 22-октябдаги Қ-142-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Буюк мутафаккир ижоди келажак авлод учун бебаҳо мерос” мавзусидаги “Маънавият соат”и ўтказилди. Тадбирда буюк бобокалонимиз Мир Алишер Навоий ижоди ва ҳаёти, ўлмас, умумбашарий маънавий хазинаси ҳақида сўз юритилди. Шоирнинг ҳикматли сўзлари, асарларидан намуналар келтирилди.
Шунингдек 9 феврал куни бош бошқарма ходимлари бобокалонимиз ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб Навоий даҳосига эҳтиром кўрсатилди.
