ЖАЖЖИЛАРГА БАЙРАМ ТЎҲФАСИ
Мамлакатимизда мактабгача таълим соҳаси ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, самарали давлат бошқаруви тизимини яратиш, мактабгача таълим муассасалари давлат ва нодавлат тармоғини кенгайтириш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини тадбиқ этиш орқали болаларни ҳар тамонлама интеллектуал, маънавий эстетик, жисмоний ривожлантириш ҳамда уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилашга қаратилган қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди.
Хусусан, мактабгача таълим соҳасида хусусий секторнинг ролини янада кучайтириш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир ҳудудда нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш муҳим вазифа сифатида белгилаб берилди. Ушбу имкониятлар тадбиркорларга янги имконият эшигини очди, янги ташаббус ва ғоялар, лойиҳалар юзага чиқди.
Ташаббускор-тадбиркор Мехрож Рахматов томонидан Навоий шаҳрининг «Истиқлол» маҳалласида 150 ўринга мўлжалланган хусусий шаклдаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг қуриб берилгани ана шу имкониятларнинг самарасидир. Умумий қиймати 25,6 млрд. сўм маблағни ташкил этган ушбу муассасанинг очилиши Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамига муносиб туҳфа бўлди. Хитой давлатидан олиб келинган замонавий жиҳозлар, боғча ҳовлисидаги ўйингоҳлар, ички ва ташқи бассейн, дам олиш хоналари, ошхона, рақс ва спорт заллари, тўгараклар учун ажратилган хоналар энг сўнгги дизайнда безатилган бўлиб, кўзни қувнатади. Очилиш маросимига ташриф буюрган кенг жамоатчилик, қурувчилар, ташкилот раҳбарлари, ота-оналар учун Фарход маданият саройи ҳамда ижодий жамоаларнинг ўқувчи-ёшлардан иборат ашула ва рақс ансамбллари иштирокида концерт дастури уюштирилди.
Ушбу муассаса ўз фаолияти давомида болажонларнинг ҳар жиҳатдан камол топиши, юқори интекеллектга эга бўлиб иқтидорини ривожлантириши учун асосий кўмакчи бўлиб ҳисса қўшишига шубҳа йўқ.
Бошқарма матбуот хизмати.
