Республикада туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш, уларнинг рақобатбардошлигини янада ошириш, мақбул ва қулай ички ва халқаро зиёрат туризми муҳитини яратиш, транспорт йўналишларини кенгайтириш, транспорт хизматлари сифатини ошириш, туризм маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, мамлакатимизнинг саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз манзил сифатидаги имижини мустаҳкамлаш мақсадида: Президентимизнинг 2021 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. Ушбу ҳужжат, соҳани ривожлантиришда янги босқични бошлаб берди. Шунингдек, сайёҳларни қадимий шаҳарларимизнинг кечаги ва бугунги куни билан яқиндан танишиш, тарихий обидаларимиз ва миллий анъаналаримиздан завқланиш, янги Ўзбекистоннинг замонавий архитектура намуналари билан бойиб бораётган қиёфасидан баҳраманд бўлиш имконини оширди.
Ушбу имкониятлардан унумли фойдаланиш ва ички туризмни ривожлантириш мақсадида, Навоий вилоят қурилиш бош бошқармаси жамоаси жорий йилнинг 13-14 май – дам олиш кунлари Хоразм вилоятида бўлиб,
у ердаги тарихий обидаларига сайёҳат уюштириб, эсда қоларли таассуротга эга бўлди.
Таъкидлаш жоизки, Хоразм ўзининг қадимий обидалари, муқаддас зиёратгоҳлари, хушманзара табиати, бетакрор қадрият ва анъаналари билан сайёҳликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Ҳамюртларимиз қаторида хорижий сайёҳларнинг ҳам бу юртга қизиқиши юқори. Боиси, Археологик тадқиқодчиларнинг таъкидлаганидек, Хива шаҳри камида 2500 ёшга кирган. Буларнинг ҳаммаси ЮНEСКО ташкилотига Хивани қўриқхона аҳамиятидаги шаҳар деб эълон қилишга, шаҳарнинг ички қисми бўлган Ичан-қалъани эса жаҳон аҳамиятидаги тарихий ёдгорлик деб эътироф этишга асос бўлган. Хива шаҳрида 64 та мадраса мавжуд бўлиб, шулар ичида энг йириги Хива хони Муҳаммад Аминхон томонидан қурилган мадраса ҳисобланади. Ичанқалъа — Ўрта Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёдгорлик. Унга 4 та-Боғча дарвоза, Полвон дарвоза, Тош дарвоза, Ота дарвозадан кирилган. Меъморий ёдгорлик девори илк бор эрамиздан аввалги
VI-V асрларда қурилган бўлиб, давр ўтиши билан бир неча бор таъмирланган. Калта Минор минораси, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ва бошқа тарихий обидалар саёҳатчиларда яхши таассурот қолдириб келаётир.
Ушбу меъморий обидаларни тамоша қилган меҳмонлар, Шовот канали атрофида сайёҳлар учун барпо этилган сайлгоҳларда ҳам бўлди.
Мамнуният билан таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 6 декабрдаги «Урганч шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, ободонлаштириш ишларини ва Хоразм вилоят аҳолисини ичимлик суви таъминотини тубдан яхшилаш чора- тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича барча вилоятлар қатори навоийлик қурувчи ва архитекторлар ҳам канал ёқасида жойлашган 675 метр майдонни ободонлаштириш ишларида иштирок этган. 2013 йил апрель ойидан бошланган ободонлаштириш ва қурилиш ишлари бир йил давом этиб, қурувчи ва муҳандисларимиз томонидан чакалакзор, тошлоқ ерлар тартибга келтирилган. Эски ҳовлилар ўрнига чиройли сайлгоҳ ва дам олиш масканлари қурилиши учун Навоий вилоятидан қурилиш материаллари етказиб берилган. Мана орадан ўн йил ўтибдики, маҳаллий аҳоли ободонлаштириш ишларини кечагидек яхши эслайди. Улар яшаётган меҳмон уйларига борилганида мезбонлар навоийлик архитекторларни таниб қолишди, ўтган йилларда олиб борилган қурилиш ишлари эсга олинди.
Икки кун давом этган Хоразм сайёҳати қурилиш бош бошқармаси ходимларида янги таассуротларни уйғотди, замонавий биноларнинг архитектура қурилиши, дизайни юзасидан ҳамкасбларнинг ўзаро суҳбати қизиди.
— Саёҳат давомида кўплаб тарихий обидаларда, замонавий биноларда бўлдик, –дейди бошқарма бўлим бошлиғи Шодиёр Мардиев. – Янги ғоялар, янги фикрлар туғилди, хоразмлик ҳамкасбларимизнинг олиб бораётган ишларидан завқландик. Албатта, ички туризнинг ривожлантириб борилиши, жуда кўплаб имкониятларга, янгиланишларга очилган эшикдир.
Ана шундай кўтарингки кайфият сайёҳатчиларни дам олиш кунларини мазмунли ва мароқли ўтказишга, дориламон, тинч, фаравон ҳаётимиздан шукроналик ҳислари билан яшашга, жамиятга ўз ҳиссасини қўшиб боришга чорлади.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, бугунги кунда Навоий вилоятида ҳам туризмни ривожлантириш борасида талай ишлар олиб борилмоқда. Хусусан,
Бугунги кунда вилоятда 37 та меҳмонхона, 44 та оилавий меҳмонлар уйи, 17 та хостел, 4 та ўтовли лагер, 5 та дам олиш маскани томонидан маҳаллий ва хорижий фуқароларга сайёҳлик хизматлари кўрсатиб келинмоқда.
2019-2020 йиллар давомида хорижий ва маҳаллий туристлар учун 4 та туризм ахборот маркази ташкил этилди, 17 та намунавий санитария-гигиена шохобчалари қурилди, 51 та туристик объектларга олиб борувчи йўл кўрсатгич белгилари, 121 та туризм объектларда Wi-Fi ҳудуди ташкил қилинди.
Қолаверса, Кармана туманидаги Қосим Шайх зиёратгоҳи, Нуротдаги Чашма мажмуалари, Хатирчининг сангижумон сирли тошлари, Навбаҳордаги Сармишсой очиқ осмон музейи ва бошқа обидалар вилоятимиз кўрки ҳисобланади. Ушбу масканларга бошқа вилоятдаги ҳамкасбларимизни чорлаб қолар эдик.
Бош бошқарма матбуот хизмати.
