Navoiy viloyati qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi bosh boshqarmasi

Ishonch telefoni:
+998 79 2205011

Navoiy viloyati Navoiy shahri
Zarapetyan ko'chasi 10-uy

Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, орамиздаги барча фахрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида 2021 йил 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

       Унга асосан 9 –май куни Кармана туманидаги Хотира майдонида “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими, Навоий шаҳрида парад, шунингдек, “Ёшлик кўли”да концерт дастури  тадбирлари кўтарингки руҳда нишонланди. Ушбу оммавий тадбирларга вилоят қурилиш бош бошқарма ходимлари томонидан фаол иштирок этилди.

       Фарзандлари, яқинлари билан байрам тантаналарига ташриф буюрган уруш ва меҳнат фахрийларининг шарафли сўзлари, дуолари барча йиғилганларнинг қалбида бугунги дориламон, фаравон, тинч кунларни қадрига етиш ҳисларини солди, юз-кўзларда ҳаётимиздан мамнунлик, шукроналик акс этди.

       Инсон хотираси – азиз. 2- жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб ўзбек фарзандлари, юртдошларимиз хотираси улар кўрсатган жасорат ҳамиша авлодлар қалбида ўчмас, муқаддас из қолдиради.

Бош бошқарма матбуот хизмати.

NAVOIY VILOYATI QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO‘JALIGI BOSH BOSHQARMASI

Navoiy viloyati Navoiy shahri Zarapetyan ko'chasi 10-uy
Matbuot xizmati: 79 220-50-12
ish kunlari: Dushanba-Juma
Ish vaqti: 9:00-18:00
Tushlik: 13:00-14:00
Copyright © 2021 • Softex • All rights reserved.