Ўлкамизда Янги йил шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Навоий шаҳридаги 3-сон оилавий поликлиникаси янги биноси фойдаланишга топширилди.
Айни вақтда Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимидаги шаҳар марказий шифохонаси, 4 та оилавий поликлиника ва 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника томонидан аҳолига самарали тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда.
Инвестиция дастури асосида умумий қиймати 4 миллиард 53 миллион сўм бўлган поликлиника «151-қурилиш монтаж поезди” корхонаси қурувчилари томонидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. 250 қатнов ўринли шифохонада тажрибали шифокорлар томонидан аҳолига малакали тиббий хизмат амалга оширилади.
Мазкур 3 қаватли замонавий типдаги поликлиника 302 миллион сўмлик тиббий жиҳозлар билан жиҳозланди.
